Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Джураев янги ташкил этилган Кўкдала туманига, ҳозирги кунга қадар Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Нодир Эркаев эса Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди.
 
Маълумот учун, Хуррам Джураев 2019 йилнинг ноябрь ойидан Чироқчи тумани ҳокими сифатида, Нодир Эркаев эса 2021 йилдан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида раҳбарлик қилиб келаётган эди.
19-04-2022 |
Фото галерея