Қашқадарё вилоят иқтисодий суди ташаббуси билан манфаатдор органлар билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси”да Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан “Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорликнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят иқтисодий суди раиси Ш.Мамадияров семинар иштирокчиларини байрам билан табриклаб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд ҳокимиятининг ўрни, вилоят иқтисодий судлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, шу билан бирга даъво ариза тузишнинг умумий асослари, уларни судда кўришнинг аҳволи тўғрисида тушунчалар берди.

Шундан сўнг, вилоят прокурори ўринбосари У.Саъдуллаев, Қарши туманлараро иқтисодий суди раиси Л.Абдуллаев, вилоят иқтисодий суди судьяси М.Бозоров, вилоят иқтисодий суди судьяси Ж.Хусаинов, Бизнес-омбудсманнинг минтақавий вакили Ш.Шодиев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири М.Эшназаровлар маъруза қилишди.

Семинарда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан жавоб олишди ҳамда мавзуга доир ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

05-12-2020 |
Фото галерея