Кеча, 27 март куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссияси томонидан вилоят ҳудудидаги 60 ёшдан ошган, эхтиёжманд, сурункали касалликка чалинган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга озиқ-овқат махсулотлари, ҳимоя ва гигеник воситалари етказиб бериш тўғрисида топшириқ берилган эди.

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан йўлга қўйилган “Биз синовни бирга енгамиз” акцияси остида қатор идора ва ташкилотлар, тадбиркорлар ҳар доимгидан ҳам янада жипслашди. Ушбу акция вилоят Мактабгача ва Халқ таълими бошқармалари, Маънавият маркази вилоят бўлими, вилоят Касбий таълимни мувофиқлаштириш ва риводлантириш ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Жанубий – Ғарбий махсус ҳарбий округи, вилоят «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, вилоят «Ҳудудгаз Қашқадарё» МЖЧ, вилоят Туризмни ривожлантириш, ички ишлар ва Маданият бошқармаси ҳамда «Нишон кўзгу» фермер хўжалиги, «Дармон фарм», «Тозалик маликаси», «Юрт ризқи наслчилик» МЖЧ, «Оргинал» савдо мажмуаси томонидан қўллаб-қувватланди.

Акция доирасида бугун кўп қаватли уйларда яшовчи, карантин давомида уйидан чиқиш имконияти чекланган 100 нафар нуроний отахон ва онахонлар, 2-жаҳон уруши қатнашчилари, якка-ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун бадиий китоблар, коронавирусдан ҳимояланиш йўл-йўриқлари кўрсатилган тарғибот материаллари, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоблар ва шахсий гигиена воситалари ҳадя қилинди.

 

Фото+

28-03-2020 |
Фото галерея