Қарши шаҳрида барча шароитларга эга бўлган замонавий янги меҳмонхона – “Оқсарой” фойдаланишга топширилди. Меҳмонхонанинг очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбиркор Отабек Мўминов томонидан ўз маблағи эвазига қурилган меҳмонхона 70 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг таркибида шинам конференция зали, ресторан, сауна ва бассейн ҳам мавжуд.

Меҳмонхонада 20 та иш ўрни яратилиб, асосан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган, Қарши шаҳридаги Мономарказда меҳмонхона хизмати йўналишида касб-ҳунарга ўқиб чиққан хотин-қизлар ва ёшлар иш билан таъминланди.

17-05-2022 |
Фото галерея