Жорий йилнинг 27 октябрь куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ўтказилган навбатдаги сессияда Халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси Зойир Мирзаев Халқ таълими мудирларига хизмат автомашиналари берилмаганини танқид қилганди. Кўриб турганимиздек орадан бир ҳафта ўтиб эса уларга 16 та янги автомобиллар топширилди.

- Бир ҳафта илгари вилоят раҳбари биз билан мулоқотда тизимдаги муаммолар ҳақида сўраб, нега хизмат автомобили ажратилмагани билан қизиққанди. Мана бугун янги хизмат машинаси беришди. Демакки, вилоят ҳокими бизга шароит яратиб бериш орқали масъулиятимиз ортганини, эндиликда ҳокимларнинг таълим тизими бўйича маслаҳатчиси мақомида эканлигимизни эслатиб қўйди. Ўйлайманки, мен ва ҳамкасбларим бу эътиборга муносиб жавоб қайтарамиз, — дейди Қамаши туман халқ таълими бўлими мудири Назира Aбраева.

Вилоят раҳбари иштирокидаги тантанали тадбирда Халқ таълими бошқармаси бошлиғига “Jentra”, қолган мудирларга эса “Nexia-3” автомобили топширилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

05-11-2020 |
Фото галерея