Хабар қилинганидек, Ўзбекистонда Республика махсус комиссияси қарорига кўра 1 апрелдан жорий этилаётган янги карантин чоралари доирасида якка тартибдаги хайрия акциялари вақтинча тўхтатилди.

Эндиликда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Қашқадарё вилояти бошқармаси қошидаги хайрия ёрдамларини мувофиқлаштиш маркази томонидан хайрия ёрдамлари мувофиқлаштирилади.

Марказда жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари, ҳомийлик хайрияларини санитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қаътий риоя этилган ҳолда (махсус кийим бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжмандларга етказиб берилади. Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига хайрия ёрдамларини шахсан етказиш истагида бўлган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда саховатпеша инсонлар ва кўнгиллилар ушбу хайрия тадбирларида яқиндан ҳамкорлик қилиш ва жараёнда қатнашишлари мумкин. Шунингдек, марказ томонидан эҳтиёжманд оилаларга берилган хайрия ёрдамлари ҳақидаги маълумотлар ОАВлари орқали жамоатчиликка мунтазам етказиб борилади.

Маълумот учун, пул кўринишидаги маблағларни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Қашқадарё вилояти бошқармаси қошида ташкил этилган хайрия ёрдамларини мувофиқлаштиш марказини ҳисоб рақамига 20212000300471746005, Трастбанк Карши филиали МФО: 01109, ИНН: 200666771 ўтказиш тавсия қилинади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
Қашқадарё вилояти бошқармаси

02-04-2020 |
Фото галерея