Ҳурматли, ота-оналар, билимга чанқоқ ва баркамол ўғил-қизларим!

Мамлакатимизда бугун Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг ташаббуслари билан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор, жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олишлари учун ҳамма қулайликлар яратилмоқда.

Бугун бутун дунёни ларзага солаётган коронавирус балоси одамлар саломатлигига жиддий хавф солиши билан бирга, иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатди.

Шундай қийинчиликларга қарамасдан муҳтарам Юртбошимиз томонларидан эхтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, пандемия муносабати билан иш жойини йўқотган фуқароларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар қилинмоқда.

Шу ўринда барча бўғиндаги раҳбарларга ёшларни, хусусан мактаб, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш асосий вазифа қилиб белгилаб берилган.

Бугун Сизларга мазкур топшириқларни бажариш борасида режаларимизни етказмоқчимиз.

Вилоят аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил этиб, шундан, 18-30 ёшдагилар 391 785 нафарга етди.

Вилоятдаги 771 та маҳаллада сектор раҳбарлари ва ҳокимлик вакилларининг ёшлар билан учрашувлари ўтказилди, уларнинг муаммолари эшитилди ва умумлаштирилди. Натижада 18 дан 30 ёшгача бўлган 26 481 нафар ёшларнинг ишсиз эканлиги аниқланиб рўйхати тузилди.

Йил бошидан ҳозиргача амалга оширилган ишларимиз натижасида, ишсиз ёшларнинг 13 536 нафар (51,2%) 
ёшлар   иш жойига эга бўлди. Жумладан:

  • Қурилиш соҳасида – 708 нафар;
  • Тадбиркорлик соҳасида – 2 213 нафар;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида – 2 448 нафар;
  • Ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларга  – 3 883 нафар;
  • Давлат ташкилотлари ва бошқа соҳаларга – 3 060 нафар;

Ёшларнинг 844 нафарига 30 миллиард 513 миллион сўм банк  кредитлари  ажратилди. Шундан  786 нафарига “Yoshlar kelajagimiz”  ва “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурлари доирасида  25 миллиард 203 миллион сўм кредит ажратилди.

Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 1 729 нафар ёшларга 1548,31 гектар ер майдони ажратиб  берилди.

Кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнининг олий таълим муассасаларида таълим олаётган ташаббускор ва иқтидорли фарзандларининг 48 нафарига шартнома-тўловлари учун 162 млн сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилди.  

Бундан кейин ҳам мактаб, ўрта махсус таълими муассасалари ва олий ўқув юртлари битирувчиларининг ҳар бирини аниқ соҳада банд бўлишини таъминлаш энг асосий вазифаларимиздан бири  бўлади. Жумладан:

2019-2020  ўқув  йилида  умумтаълим  мактабларини жами 47 680 ёшлар битирдилар. Уларнинг  313 нафари (2019 йилида 281 нафар) кумуш, 409 нафари (2019 йилида 205 нафар) олтин медаллар билан битирдилар.

Ўтказилган сўров ва ўрганишлар натижасига кўра  мактаб битирувчиларнинг 38470 нафари (81%) ОТМларда 9210 нафари (19%) ўрта махсус муассасаларида ўқишни давом эттириш истагини билдирганлар.

Биз сектор рахбарлари бевосита ишлашимиз лозим бўлган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари сони 19 728 нафарни ташкил этади.

Уларнинг бандлигини  қуйидаги тарзда амалга оширамиз:

Коллеж битирувчиларининг  10 480 нафари (53%), олий таълим муассасаларида, 554 нафари (3%) техникумларда ўқишни давом эттириш истагини билдирмоқдалар, 8694 нафари (44%) эса ўз мутахассисликлари бўйича бандлиги таъминланади. Албатта яна ўқиш истагини билдирган ёшларимизга омад ва муваффақиятлар тилаймиз, аммо олий таълим муассасаларига киролмаган ёшларимиз бандлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб қўйганмиз.   

Жорий йилда битирувчиларни Республика бўйича олий таълим билан қамраб олиш учун 26% квоталар ажратилди. 2019 йилда бу кўрсаткич 20% ташкил этган эди.

Ўқиш истаги бор ёшларимиз кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида илм олишлари кафолатланди.

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Давлат грантлари 2 бараварга кўпайтирилди. Қизларимиз учун алоҳида грантлар ҳам ажратилди.

Галдаги устувор вазифамиз ёшларимиз бандлигини таъминлаш бўлиб, бунинг учун Муҳтарам Президентимиз томонларидан янада зарур шароитлар яратилиб,  ҳар бир ёшнинг ўзи хохлаган фаолият билан шуғулланишлари учун имкониятлар кўлами кенгаймоқда, жумладан:

“Ўзини ўзи банд қилиш” лойиҳаси доирасида 3854 та янги иш ўринлари яратамиз. Бунинг учун хизмат кўрсатиш фаолияти турлари 24 тадан 67 тага етказилди. Чеварлик, тикувчилик, ширинликлар пишириш, миллий нон маҳсулотлари тайёрлаб сотиш, ёғоч ва темир буюмларга ишлов бериш, сартарошлик, репетиторлик, фотограф, дизайнер ва тарихни яхши билганлар учун гидлар каби йўналишларнинг йўлга қўйилгани буни яққол мисолидир.

Аҳамиятлиси, бу фаолият турларини рўйхатга олиш мобиль иловалар орқали бепул амалга оширилиб, улардан солиқ тўловлари ундирилмайди.

Шунингдек, “Ҳар бир оила тадбиркор” лойиҳаси доирасида 15% имтиёзли кредитлар орқали 7294 та янги иш ўринлари яратилади.

(туман кесимида тахлилий тақдим этилади) 

Ҳунармандчилик орқали “Устоз шогирд” лойиҳаси асосида 1547 та янги иш ўринлари яратилади.

Вилоятимизда янгидан қурилётган 122 та объектлар, 5982 та янги лойиҳаларни ишга тушириш, 715 та фаолият кўрсатмаётган субъектларни тиклаш натижасида 6066 та иш ўрни ва 20468 та мавсумий ишларга жалб этилади.

Бунинг учун ҳар ҳафтанинг жума куни ҳокимликларда фақат “Ёшларни иш билан таъминлаш ва муаммоларини ечиш куни” деб эълон қилинди. Ота-оналар ва ёшларимиз тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.

Шунингдек, олий таълиим муассасаларининг битирувчиларини 100% иш билан таъминлаш мақсадида вилоятдаги ташкилот ва корхоналарига ишга қабул қилиш бўйича онлайн эълонлар ва танловлар ўтказилмоқда.

Вилоятдаги корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилиш бўйича онлайн режим асосида (www@ishmehnatuzbot) фаолият олиб борилмоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ёшларни бўш иш ўринларига ишга таклиф этиш йўлга қўйилган.

Ҳозирги кунда вилоятда 50 га яқин йўналишда жами 4696 та бўш иш ўринлари  онлайн тарзида эълон қилинди.

Ёшларни кафолатли иш жойлари билан таъминлашда вилоятдаги 64 та сектор, ҳокимларнинг ёшлар сиёсати ва маҳалла бўйича ўринбосарлар, Ёшлар иттифоқи ва бандлик бошқармасининг шаҳар ва туман бўлимлари ҳамкорликда амалга оширилади.

Бугунги кунда маълумот талаб қилмайдиган ёшларимиз учун 1748 та бўш иш жойларимиз бор:

Йўналишлар кесимида

Бўш иш ўринлари сони

Ўртача иш ҳақи

1

Ҳайдовчи

14

668 331

2

Дурадгор

9

657 000

3

Ғишт цехига ишчи

45

Ишбай

4

Хизматчи

11

750 000

5

Парник ишчиси

27

800 000

6

Тикувчи, бичувчи

256

Ишбай

7

Соя етиштириш буйича ишчи

30

Ишбай

8

Чилангар-пайвандчи

7

Ишбай

9

Қурилиш ишларига

25

1 000 000

10

Юк туширувчи

13

700 000

11

Электро газ пайвандчи

17

Ишбай

12

Жамоат ишларига

550

751 000

13

Сувоқчи-бўёқчи, том ёпувчи

108

Ишбай

14

Қўриқчи (қоровул)

4

858 100

15

Йуллардан фойдаланиш унитар корхонаси

10

751 000

16

Ободонлаштириш бошкармаси

24

751 000

17

Кашкадарё йул кўкалам унитар корхонаси ишчиси

34

751 000

18

Электромонтер (ишчи)

17

751 000

19

Фавкулотда ёнгиндан саклаш  бўлими МЧЖ (ишчи)

23

850 000

20

Фаррош

14

650 000

21

Турли хил қишлоқ хўжалиги ишчилари

495

751 000

22

             Бетончи

   15

           Ишбай

 

Жами

1748

 

 

Ишлаш истаги бор ёшларни мурожаатларини эшитиш, умумлаштириш ва уларни йўналтириш мақсадида “Мувофиқлаштириш марказлари” ташкил этилади.

  1. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси ҳузурида (тел: 75-221-02-08);
  2. Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳузурида - (тел: 98-210-01-87)
  3. Вилоят Бандлик бошқармаси ҳузурида - (тел: 75-221-54-91) шундай “Мувофиқлаштириш марказлари” ташкил этилади.

        Битирувчилар мурожаатларидан келиб чиқиб,  жорий йилнинг 1 ноябргача уларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

  • июль ойида – 4501 нафар;
  • август ойида – 4876 нафар;
  • сентябрь ойида – 3376 нафар;
  • октябрь ойида – 2813 нафар;
  • ноябрь ойида – 3188 нафар.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳар бир ёшни замон талабларига мос қилиб тарбиялаб етказиш Сиз ота-оналарга, уларга билим беришда ўзининг бор тажриба ва малакасини ишга солган, керак бўлса соғлиғини аямай келаётган азиз педагогларга мурожаат қилмоқчимиз:

Ёшларимиз Сиздан ўрнак олади, Сизга қулоқ солади. Уларга билим ва меҳнат кўмакларингизни шакллантиришдан тўхтаманг;

  • уларнинг бекор ўтирганидан кўра ўзи ва оиласи учун фойдали бирор юмуш билан банд бўлишларига, ҳар қандай иш ҳақига қаноат қилиб, ҳаётда ўз йўлини топишларига ёрдам беринг;
  • болангизни иш билан банд бўлишига бефарқ бўлманг;
  • бугунги кунда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан жорий қилинган имтиёзлардан унумли фойдаланишга йўналтиринг.

   Шуни теран англаб олишимиз лозимки, юқорида қайд этилган барча масалаларни фақат ҳокимлик ёки сектор рахбарлари амалга оширади десак, нотўғри бўлади.

Сиз ва Биз бирлашиб ҳаракат қилсак, куч ва имкониятимизни бирлаштирсак, келажагимиз эгалари бўлган фарзандаларимизнинг қисқа вақтда ўз ўрнини торпгунча катта имконият яратган бўламиз.

Ҳар бир депутатни ўзи сайланган ҳудуддан битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш учун янада фаолроқ бўлишга, ушбу жараённи ўз фаолиятининг муҳим мезонига айлантиришига чақирамиз.

Барча битирувчиларнинг бандлигини таъминлашда эса бизга жамоатчилик яқиндан ёрдам беради. Ушбу мақсадда ҳудудларда жамоатчилик гурухларини  ташкил қиламиз.

Азиз ёшлар, ҳурматли ота-оналар!

Биз Сизларни кутамиз, қўллаб-қувватлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб айтмоқчимизки, бугунги мураккаб ва синовли даврда ўз олган билим ва кўникмаларингизни жонажон Ватанимизни янада юксалтириш йўлида ёнимизда туриб фаолият олиб боришингиз муҳтарам Президентимиз бошчиликларида Ўзбекистонни жаҳондаги энг ривожланган давлатлар қаторига қўшишда бизга елкадош бўлиб ишлашингиз биз катта авлод вакилларига ҳам куч-қувват бағишлайди.

Жонажон юртимизнинг равнақи йўлида илмли, изланувчан, иқтидорли ҳамда садоқат билан меҳнат қиламан деган келажагимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз.

Унутманг, Ўзбекистонни буюк келажагини Сиз билан бирга қурамиз!

 

23-06-2020 |
Фото галерея