Ассалому алайкум,

Ҳурматли Сессия иштирокчилари !

 

Жорий йил 16 октябр куни Ҳурматли Президентимиз томонидан ўтказилган йиғилишда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Вилоят аҳолиси 3 млн. 318 минг нафарни ташкил қилади.

Жорий йил 9 ой якунлари сарҳисоб қилинганида аҳоли дастурхонига:

221 минг тонна гўшт (ўтган йилга нисбатан 103,5 фоиз);

867 минг тонна сут (102,1 фоиз);

347 млн. дона тухум (101,7 фоиз);

147 минг тонна картошка (101,4 фоиз);

393,5 минг тонна сабзавот (101,8 фоиз);

158 минг тонна полиз маҳсулотлари (104,6 фоиз);

136 минг тонна мева (102 фоизетказиб берилди.

Шунингдек, бугунги кунда 1 млн. 570 минг бош қорамоллар, 4 млн. 583 минг бош қўй ва эчкилар, 6 млн. 158 минг бош паррандалар парваришланмоқда.

Таҳлил қилганимизда кейинги 3 йилда (2018-2020 йиллар) гўшт ишлаб чиқаришни (мол, қўй, парранда, балиқ ва қуён гўшти) кўпайтириш мақсадида жами 525 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилган.

Хусусан:

қорамолчилик йўналишида 393 млрд.сўм;

паррандачилик учун 83 млрд.сўм;

балиқчиликни ривожлантиришга 44 млрд.сўм;

қуёнчилик учун 5 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Натижада, кейинги 3 йилда вилоятда гўшт етиштириш 8 минг тоннага кўпайган.

Чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида чорвачилик хўжаликларига 57 минг гектар ер майдонлари ажратиб берилган.

Шундан 28 минг гектарга жорий йилда янги беда, 11 минг гектарга маккажўхори, 6 минг гектарга оқ жухори ва 900 гектарга хашаки лавлаги экилди.

Такрорий экин сифатида макка дони учун 8 минг гектар, силос учун 9 минг гектар экилди.

Чорва зотини яхшилаш мақсадида, жорий йилда 2 минг 325 бош зотли қорамол, 2 минг 906 бош қўй четдан (Украина, Австрия, Полша, Германия) олиб келинди.

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги йўналишида 354 млрд. сўмлик, 205 та лойиҳалар амалга оширилди.

Вилоятда 600 гектар иссиқхоналар мавжуд бўлиб, жорий йилнинг ўтган 9 ойида 42 та лойиҳа асосида 93 гектар иссиқхоналар ташкил қилинди (30 гектар гидропоника, 63 гектар оддий).

Бундан ташқари, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида 30 та маҳаллаларда умумий қиймати 182 млрд.сўмлик 10 109 та (2-3 сотихли) 260 гектар иссиқхоналар ташкил этиш ишлари бошланган.

Маҳсулотларни сифатли сақлаш учун 76 минг тонна сиғимга эга 131 та совутгичли сиғимлар ҳамда 56 минг тонналик 207 та омборлар  мавжуд.

Ҳурматли Депутатлар,

Вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатли таъминлаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга оширамиз.

Аҳолини жорий йилнинг 1 ноябридан 2021 йил 1 май ойига қадар бўлган даврда 6 ойлик, асосий турдаги озиқ овқат ва қишлоқ хўжалик (гўшт, тухум, шакар, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ун ва ёғ) маҳсулотларга бўлган талабини аниқ ҳисоб-китобини ишлаб чиқдик.

Хусусан, 86 минг тонна картошка, 11 минг тонна пиёз, 32 минг тонна сабзи, 16 минг тонна гуруч, 123 минг тонна ун маҳсулотлари, 46 минг тонна мол ва қўй гўшти, 24 минг тонна парранда гўшти, 17 минг шакар, 12 минг тонна балиқ, 360,3 млн.дона тухумга эҳтиёж мавжуд.

Шундан, вилоят аҳолисини мол ва қўй гўштига, ун маҳсулотларига, сабзи ва пиёзга бўлган талаби маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан ортиғи билан таъминланади.

Парранда гўштига бўлган 24 минг тонна талабнинг  8 минг тоннаси (32 фоиз) маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига қопланса, 16 минг тоннаси (68 фоиз) қўшни Самарқанд вилояти парранда корхоналаридан келтирилади.

Картошкага бўлган эҳтиёж 86 минг тоннани ташкил этиб, шундан 70 минг тоннаси (83 фоиз) маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобидан, 14 минг тоннаси (15 фоиз) бошқа вилоятлар ва 2 минг тоннаси (2 фоиз) импорт ҳисобидан қопланади.

Шакарга бўлган эҳтиёж 17 минг тоннани ташкил этади. Шундан ўзимизда 2,6 минг тонна (15 фоиз) маҳсулот заҳираси мавжуд. Қолган 14,8 минг тоннаси (85 фоиз) бошқа вилоятлардан ва импорт ҳисобидан қопланади.

Ўсимлик ёғига бўлган эҳтиёж 15 минг тоннани ташкил этади. Вилоятдаги 2 та ёғ экстракция корхоналари қувватини ошириш орқали ва уларга 98 минг тонна чигит маҳсулоти етказиб бериш ҳисобига 16 минг тонна ёғ ишлаб чиқарилади.

Балиққа бўлган 12 минг тонна талабнинг 7 минг тоннаси (58 фоиз) маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига, 5 минг тоннаси (42 фоиз) бошқа вилоятлар ҳисобига келтириладиган маҳсулотлардан таъминланади.

2020-2021 йил қиш-баҳор мавсуми учун  жами 65 минг тонна, шундан:

35 минг тонна картошка;

15 минг тонна пиёз;

8 минг тонна сабзи;

7 минг тонна гуруч захирага жамғарилади.

Шундан:

халқ таълими тизими учун 288 тонна;

мактабгача таълим муассасаларига 641 тонна;

соғлиқни сақлаш тизимида 469 тонна;

тайёрлов, таъминотчи ва савдо корхоналари томонидан 64 минг тонна маҳсулотлар жамғарилади.

Шунингдек, соғлом рақобат асосида бозорни тўйинтириб туриш (интервенция) мақсадида 9 хил асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини заҳирасини яратиб, заруратга қараб кунлик савдога чиқариб туриш тизимини ишлаб чиқдик ва бу бўйича қарор қабул қилдик.

Унга кўра, аҳоли талабидан келиб чиқиб, ҳар куни 34 тонна мол ва қўй гўшти, 19 тонна товуқ гўшти, 320 минг дона тухум маҳсулотлари нисбатан арзон нархларда кунлик савдога чиқарилади.

Ҳудди шундай, доимий захирада турадиган 18 минг тонна картошка, 3 минг тонна пиёз, 6 минг тонна сабзи, 7 минг тонна гуруч, 3,5 минг тонна ўсимлик ёғи, 1,5 минг тонна шакар, нархларни барқарорлаштириш учун график асосида савдога чиқариб турилади.

Маҳсулотлар савдоси учун вилоятдаги 19 та бозорлар, 24 та аҳоли гавжум масканларда арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркалари ташкил қилинади.

Масалан, Қарши шаҳридаги 4 та деҳқон (озиқ-овқат) бозорида ташкил этилган савдо ярмаркалари “Онлайн” кузатув асосида назорат қилинмоқда.

Бундан ташқари вилоят ҳудудидаги супермаркетлар, йирик савдо нуқталари ҳамда расталарда сотилаётган гўшт, тухум ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархлари устидан назорат қилиш мақсадида ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари, прокурорлар ва депутатлардан иборат гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйямиз.

Туман ҳокимлари томонидан захира тадбирларига иштирок этаётган субъектларга бозорлар ва аҳоли  гавжум жойлардан бепул савдо нуқталари (расталар) ажратилиши таъминланади.

Қарши шаҳрининг аҳоли гавжум масканларда “Сирғали тажрибаси” асосида енгил конструкцияли “яшил дўконлар” қурилади.

 

Ҳурматли Депутатлар,

Маҳсулотлар захирасини шакллантириш ҳамда кунлик истеъмолга етказиб берилишини молиялаштиришга кўмаклашиш мақсадида, вилоят ҳокимлиги ҳузурида “Озиқ-овқат хавфсизлигижамғармаси ташкил этилади.

Жамғармага, алоҳида раҳбар тайинланади, ходим олинади, ўзининг Низомига, бизнес режасига, муҳр ва штампига ҳамда ҳисоб рақамига эга бўлади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар)лар Кенгашларининг қарорларига асосан, маҳаллий бюджет даромадлари прогнозининг ошириб бажарилган қисмидан ажратмалар;

вилоят ҳокимининг қарорларига асосан, ҳокимлик муассислигида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ажратмалари;

тижорат банкларининг кредитлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг маблағлари (кредитлар, грантлар, техник кўмаклар ва бошқалар);

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жамғарманинг маблағлари аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, бозорларда нарх-навонинг кескин ошишининг олдини олиш мақсадида интервенцион харидларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун сарфланади.

Жамғармага дастлаб бюджетдан, жами 24 млрд.сўм, шундан 8 млрд.сўмини вилоят бюджетидан, 16 млрд. сўмини эса туман (шаҳар)лар бюджетидан ажратишни режалаштирдик. 

Жамғарма тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича уларга фоизсиз ссудалар ажратади.

Бундан ташқари, Жамғарманинг ўзи ҳам тўғридан-тўғри шартнома асосида “биринчи қўлдан” маҳсулотларни олиб келиб арзон  нархларда сотишни ҳам йўлга қўяди.

 

Ҳурматли Депутатлар.

Жорий йилда 58 минг гектарга такрорий экин экилган.

Булар ҳисобидан, 87 минг тонна сабзавот, 14 минг тонна полиз, 71 минг тонна картошка, 39 минг тонна дуккакли маҳсулотлар йиғиб олинади.

Шунингдек, Инвестиция дастури бўйича қишлоқ хўжалиги йўналишидаги асосий лойиҳаларимиз 4-чоракда ишга тушади:

Жумладан:

Паррандачилик йўналишида 47 млрд.сўмлик 21 та лойиҳа ҳисобига 396 минг бош парранда боқиш ташкил этилади;

Балиқчилик соҳасида 21 гектар ер майдонида балиқ   етиштиришга мўлжалланган 26 млрд.сўмлик 22 та лойиҳа;

Қуёнчилик соҳасида 14 минг бош қуён боқишга мўлжалланган 10 млрд.сўмлик 8 та лойиҳа;

Асаларичилик йўналишида 3,9 млрд.сўмлик 13 та лойиҳалар амалга ошириш бўйича иш олиб борилмоқда.

 

Бундан ташқари, 21,3 минг гектар майдонга август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз экинлари ҳамда ноябр-декабр ойларида тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экиш режалаштирилган.

Шундан, фермер хўжаликларида 7,3 минг гектар, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида 14,0 минг гектар экилади.

Ушбу майдонлардан жами 387 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

Юқорида айтиб ўтилган вазифаларни тўлақонли бажариш бўйича, бу ишларга масъул бўлган раҳбарлар билан биргаликда барча зарурий чоралар кўрилади.

 

ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!

21-10-2020 |
Фото галерея