- Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келган Бердиев Анвар Абдивалиевич - вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасининг тингловчиси Хамраев Нодирбек Равшанович - вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

- Вилоят хокимлиги молия бош бошқармаси таьлим муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Ғаффоров Самандар Абдужалол ўғли - вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

- Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссия котиби лавозимида ишлаб келган Рахматов Нуритдин Шамсидинович - вилоят ҳокимлиги Юридик хизмати раҳбари;

- Вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибиятининг тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келган Эргашев Феруз Худайбердиевич - вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоят Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб келган Кенгбаев Абдураззоқ Мурадуллаевич - вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси котибияти бош мутахассиси;

- Вилоят ҳокимининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Бегимқулова Шоҳиста Муродиллаевна - вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича бош мутахассиси;

- Вилоят ҳокимининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси котибияти бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган Абдурахмонова Ферузабану Абдурахман қизи - вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти 1-тоифали мутахассиси;

- Вилоят маданий мерос бошқармаси юристконсульти лавозимида ишлаб келган Қўзибоев Машраббек Махманазарович - вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси котиби лавозимига тайинланди.

Аҳрор Содиқов

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати раҳбари

20-05-2020 |
Фото галерея