Давлат раҳбари бошлаб берган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси муносабати билан бугун вилоятнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўчат экиш тадбирлари ҳамда хашарлари ўтказилмоқда. Шунингдек, Қарши тумани "Чаман" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Янги Ўзбекистон" боғини қуриш ишлари бошлаб юборилганидан хабарингиз бор.
 
 
 
Кўчат экиш ишлари давомида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ташаббуси билан Қарши шаҳрининг "Шаршара" чорраҳасида "Журналист ва блогерлар боғи" учун жой ажратилиб, илк манзарали кўчатлар экилди. Баҳор ойлари мевали дарахт кўчатлари экиш учун ҳам жой тайёрланди. Шу куни лойиҳа доирасида Қарши шаҳри ва туманида 8000 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди.
 
 
 
16-11-2021 |
Фото галерея