Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги тантаналари муносабати билан воҳа бўйлаб, турли соҳалар кесимида кўркам ва замонавий объектлар фойдаланишга топширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2021 йил 19 январь куни ўтказилган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида ҳудудлар марказида намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш юзасидан берган кўрсатмаларига асосан, Қарши шаҳрида Маънавият маскани қуриб битказилди.

Республикада биринчилардан бўлиб фойдаланишга топширилган мазкур Маънавият маскани қисқа фурсатларда замонавий қиёфа олди ва барча қулайликларга эга равишда барпо этилди.

Икки қаватли бинонинг биринчи қаватида нуронийлар учун – дам олиш, тренажёр заллари, кутубхона, ошхона ва ювиниш хоналари ҳамда анжуманлар зали жойлашган. Масканнинг юқори қаватида эса Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари фаолият кўрсатади. Раҳбар ва мутахассислар хоналари, мажлислар зали ҳамда кутубхона замонавий жиҳозлар, компьютерлар жамланмалари билан жиҳозланган.

31-08-2021 |
Фото галерея