Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари А.Иркаев ва Х.Фозиловга фуқаролар ҳамда ижтимоий соҳа объектларидан уларга етказиб берилаётган кўмирнинг жуда паст сифати юзасидан кўплаб шикоятлар келиб туша бошлаган.
 
Шикоятлар ортидан сенаторлар ва тегишли мутахассислардан иборат 14 нафар вакил томонидан “Қашқадарё кўмир етказувчи” филиали ва кўмир омборларида ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар якунида “Ўзбеккўмир” АЖга сенаторлик сўрови юборилди.
 
Қайд этилишича, “Ўзбеккўмир” АЖ ўз монопол мавқеcидан фойдаланган ҳолда етказиб берилаётган кўмир сифатига ўзига хос стандартлар ўрнатиб олган. Вилоятнинг кўмир омборларига келтирилаётган БР-2 маркадаги қаттиқ ёқилғининг 50 фоизи кўмир кукунидан иборат. 
 
Ҳаддан ташқари намлик натижасида ташиш, юклаш, тушириш, етказиб берувчидан охирги истеъмолчига қадар камида кўмирнинг сифати уч баробарга пастламоқда. 
 
Боз устига, кўмирнинг нархи ҳам қиммат. Бир тонна кўмир брикети 412,5 сўм бўлса, БР-2 маркаси 300,3 сўмдан сотилмоқда.
 
Сенаторлар “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига сифатли кўмир маҳсулотларини етказиб берилиши юзасидан юборилган сўровга жавоб кутмоқда.
 
Маълумот учун, вилоятда 649 895 та қаттиқ ёқилғи истеъмолчилари бўлиб, шундан 629 189 таси аҳоли, 23 706 та бюджет ташкилотларидир. Айни вақтгача Ангрен кўмир конидан 8 003 тонна кўмир маҳсулотлари 2623 тонна БР-2 маркали ва 5380 тонна БОМСШ (брикет ишлаб чиқариш учун хом ашё) келтирилган.
03-09-2020 |
Фото галерея