Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаси билан ҳудудларда маҳаллий ёшлар, тадбиркорлар, янги ҳунар ўрганиш истагида бўлган фуқаролар учун кенг қулайликлар яратиш мақсадида IT-технопаркларни очиш ишлари бошланган эди.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки истиқболли стартап лойиҳаларни ишга тушириш ва уларни бозорга олиб чиқиш мақсадида очилаётган бу каби технопарк Қарши шаҳрида ҳам бунёд этилмоқда. Ушбу объект очилиши олдидан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев воҳамиз ва пойтахтда фаолият кўрсатаётган дастурчилар, робототехниклар, веб-дизайнерлардан иборат IT соҳасини вакиллари билан учрашди.

Ўз лойиҳалари билан қатнашаётганлар вилоят ҳокими ва иштирокчиларга тақдимотларини намойиш этишди. Айниқса, Қарши туманидаги тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш тизимида Қаршибоев Улуғбекнинг "Тиббий маълумот тизими" ва “Электрон клиника” мавзусидаги инновацион тақдимоти барчага маъқул келди.

Аҳрор Содиқов,
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

25-09-2020 |
Фото галерея