Қарши шаҳрида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ҳамда шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ушбу мавзуда биринчи жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.

Жамоатчилик эшитувида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш муаммолари, шаҳар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминланиш ҳолати ва бу борада аҳволни яхшилаш бўйича давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

“Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Қарши шаҳри ичимлик суви тизимини реконструкция қилишга 16,5 миллиард сўм ажратилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан шаҳар ҳудудида ҳар хил ўлчамдаги 7,9 км узунликдаги ичимлик суви қувури тармоқлари қурилиши кўзда тутилган. Ҳозирда лойиҳа доирасида объектларда қурилиш ишлари бошланган. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Қарши шаҳрининг Пахтазор, 4,5,6,7-сонли митти туманларида аҳолини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш имконини беради”, - дейилди Қарши шаҳар бўлими бошлиғи Валишер Ҳайдаровнинг тақдимотида.

Эшитув сўнггида Қарши шаҳар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш юзасидан жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан бир қатор таклифлар билдирилди.

У.Жабборов,

Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

06-10-2020 |
Фото галерея