Қарши шаҳридаги Қавали кичик саноат зонасида вилоятда биринчи сендвич панеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, корхонанинг тантанали очилиш маросимида сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Умумий қиймати қарийб 9 млрд.ни ташкил этган лойиҳа 14 500 кв.м сендвич панеллар ишлаб чиқариш қувватига эга ҳисобланиб, корхонада 30 та янги иш ўрни ҳам яратилган ва келгусида ишлаб чиқаришнинг ҳажми ортиши эвазига иш ўринлари сони 85 тага етиши режа қилинган.

Очилиш маросимда сўз олган вилоят ҳокими Муротжон Азимов ушбу маҳсулотлар ҳозиргача Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларидан олиб келиниши кўп вақтни олиши ёки нархни юқорилаб кетишига сабаб бўлганини таъкидлаб, бу каби ишлаб чиқариш лойиҳаларини кўпайтириш, Президентимиз томонларидан берилган банк имтиёзларидан фойдаланган ҳолда халқаро лойиҳаларни ҳам вилоятимизда кўпайтириш ҳам бюджетга, ҳам аҳолини иш билан таъминлашга замин яратишини айтиб ўтди.

16-05-2022 |
Фото галерея