Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Қашқадарё вилоятида 4173,7 млрд.сўм қурилиш ишлари бажарилган.

Ушбу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 103,1%ни ташкил этади.

Жорий йилда йирик қурилиш ташкилотлари 12,3%, кичик корхона ва микрофирмалар 62,4% ҳамда норасмий секторларда 25,3% қурилиш ишлари амалга оширилган.

Қурилиш ишлари мулкчилик шаклига кўра: давлат 5,1% ва нодавлат 94,9% бўлган корхона ва ташкилотлар таркибига тўғри келган.

2020- йилнинг 1-ноябр ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 3391 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 273 тага ошди.

Норасмий сектор ҳиссасига тўғри келган қурилиш ишлари улуши 25,3% ни ташкил этди ёки 1055,2 млрд. сўм миқдорида қайд этилди.

11-12-2020 |
Фото галерея