Зойир Мирзаев вилоятнинг барча ҳудудидан 100 нафар истеъдодли ёшлар билан суҳбат ўтказгандан сўнг 87 нафар ёш санъат ва маданият ОТМларига қабул қилишга тавсия этилган эди. Бугун уларнинг 85 нафари маданият ва санъат олийгоҳлари талабалари.

Тошкент Давлат маданият ва санъат институти талабасига айланган Сувонова Шаҳноза Президентимизга миннатдорчилик мактуби йўллади. Мактубда жумладан, шундай дейилади:

"Муҳтарам Президентимизнинг мен ва мен қатори барча ёшларга бераётган эътиборлари ҳамда ғамхўрликлари биз учун етиб бўлмас бўлиб кўринган манзилларга етиб олишимизга, эришиб бўлмайдиган мақсадларимизга эришишимизга асос бўлди. Сизнинг топшириғингиздан сўнг вилоят ҳокимимиз санъат соҳасига қизиқадиган аммо, олий таълимга кириш армон бўлган биз ёшлар билан суҳбатлашиб, истеъдодларимизга гувоҳ бўлиб, Республикага тақдим этдилар. Шунга аминманки, бу юртда инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат бор. Муҳтарам Президентимизнинг ёшларга чинакам эътибори ортидан йиллар сайин армонли ёшлар бахтли ёшларга айланишмоқда. Мен ҳам шу бахтли ёшлар қаторида эканимдан бахтиёрман."

Мавзуга доир: Президент ёшларга: Аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати

10-02-2021 |
Фото галерея