Жорий йилнинг 2020 йил 1 декабр куниЎзбекистон Республикасининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.  

Жумладан:

а) Қонунга:

- спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақлаб қолиш;

- қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқни кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил учун белгиланган ставкалардан 50 фоизга пасайтириш;

- 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотини чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлаш дан озод қилиш тарздаги белгиланган имтиёзлар киритилди.

 б) Солиқ кодексига қўшимча учта моддадан иборат бўлган янги “Алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажариш” номли 72-боб киритилди. Бунда, ушбу моддалар билан:

 -  Алоҳида шароитларда қўшимча ваколатлар бериш;

Солиқларни,  солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича фоизсиз тўлашни кечиктиришнинг ёки бўлиб-бўлиб тўлашни қўллашнинг ва алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажаришнинг вақтинчалик тартиби;

 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари номли қоидалар киритилди.

Мазкур Қонун билан Солиқ кодексига киритилган қоидалар 2020 йил 1 мартдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Қашқадарё вилояти
давлат солиқ бошқармаси
Ахборот хизмати

17-12-2020 |
Фото галерея