Қашқадарё вилоят Инновацион ривожланиш бошқармаси томонидан Нишон туманида ҳам бир қатор инновацион лойиҳалар амалга ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 22 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида “Янтоқ ва қамишдан фойдаланган ҳолда гидропоника усулида тайёрланадиган маҳсулот асосида чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик хўжаликлари учун инновацион ем ишлаб чиқариш” лойиҳасини молиялаштириш кўриб чиқилди ва ҳайъат томонидан маъқулланди.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 3,4 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 500 млн. сўми лойиҳа ташаббускори, 1,4 млрд. сўмини эса Инновацион ривожланиш вазирлиги Илм фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда 1,5 млрд. сўми Халқ банки кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ва лойиҳа ишга туширилиши натижасида 58 нафар аҳоли янги иш ўринлари билан таъминланади.

23-06-2021 |
Фото галерея