Жорий мавсумда касаначи ва фермерлар жами 108 та звенода 1090 қути ипак қурти боқилмоқда.

Қувонарли жиҳати пилла парваришига бўлган талаб сезиларли даражада ошди ҳамда бу мавсумда пиллакорларимиз биринчилардан бўлиб пилла топширишни бошлашди.

Бу мавсумда 60 тоннадан ортиқ пилла ҳосили олиш режа қилинган бўлиб, 22-май ҳолатига жами 60 тонна пилла ҳосили топширилган.

Касаначиларнинг меҳнатини ҳисобга олиб бир ойлик фаолияти учун бир йиллик меҳнат стажи ёзилмоқда.

Пиллакорларимиз яна 10 тоннага яқин пилла топширишлари режа қилинган.

Миришкор тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

22-05-2020 |
Фото галерея