Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш энг долзарб муаммолардан биридир. Кейинги йилларда бутун Республикамизда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
 
Хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам охирги 4 йил давомида ичимлик суви таъминотида ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2016-2019 йилларда вилоятда 500 километрдан ортиқ ичимлик сув тармоғи, 150 дан ортиқ артезиан қудуқлар қурилиб, мавжудлари реконструкция қилинди.
 
Шунга қарамасдан айрим ҳудудларда хусусан Муборак туманида ичимлик суви таъминоти анча паст кўрсаткичда қолаётган эди.
 
Статистика маълумотларига кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатида Муборак туманида 87,5 минг нафар аҳоли мавжуд. 54,1 фоиз аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.
 
Аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 апрелдаги “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан “Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ер ости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси киритилиб, ушбу лойиҳани Саудия ривожлантириш ва халқаро ОПЕК жамғармалари ҳисобидан амалга ошириш вазифаси юклатилди.
 
– Ушбу лойиҳа қиймати 50,95 миллион АҚШ доллари бўлиб, амалга ошириш даври 5 йил яъни 2019-2023 йиллар давомида амалга ошириш белгиланган, – дейди Ўзбекистон Республикаси “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш” вазирлиги ҳузуридаги “Коммунхизмат” агентлиги АМГ Қашқадарё вилоятида лойиҳаларни мониторинг ва баҳолаш бўйича ҳудудий координатори Улуғбек Муродов. – Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2020 йилда ОПЕК Халқаро Тараққиёт Жамғармасининг қарз маблағлари ҳисобидан яъни лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ва “Коммунхизмат” Агентлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ қайта кредитлаш тўғрисидаги битим томонлар ўртасида имзоланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2020 йилда лойиҳани амалга ошириш чораларини кўриш вазифаси юклатилди. Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб олинган хулосалар асосида “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК лойиҳанинг техник-иқтисодий асос (ТЭО)ларини ишлаб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралардан ижобий хулосалар олинди.
 
Таъкидлаш лозимки, техник-иқтисодий асос (ТЭО) асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 майдаги “Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асос(ТЭО)ларга асосан дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, туманда қуйидаги қурилиш тиклаш ишлари амалга оширилиши назарда тутилган: тумандаги “3-нчи” ва “Қурувчилар” сув тўплаш ва узатиш иншоотлари, 49,2 километр ичимлик сув тармоқлари реконструкция қилинади ҳамда 28,6 километр янги тармоқлар қурилади.
 
Мазкур лойиҳа амалга ошиши натижасида Муборак туманида 40 минг нафардан зиёд аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади ва таъминланиш даражаси хос равишда 64 ва 75 фоизга етказилади.
 
Ў.Баротов,
Муборак тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати раҳбари
12-08-2020 |
Фото галерея