Косон туманида бир қатор савобли ва эзгу ишларга қўл урилди.

 Халқ депутатлари Косон туман Кенгаши депутати Лобар Абидова Наврўз байрами арафасида тумандаги Пудина қишлоғида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди.

Айтиш жоизки, туманда ҳайрли ишларнинг давомини “Турон Банк” АТБнинг Косон банк хизматлари ходимлари ва тадбиркорлар давом эттирди. Уларнинг ташаббуси билан «Эхтиёткорлик зарар қилмайди» шиори остида ниқоб ва қўлқоплар бепул тарқатилди.

Тадбиркорлар томонидан эса тумандаги деҳқон бозорида ҳайрия столи ташкил этилди. Бунда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Косон туман бўлими ҳам ўз ташаббусини кўрсатмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати

20-03-2020 |
Фото галерея