2020 йилда Косон туманида экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида янги  экспортёр корхоналар ташкил этилди. Жумладан:

➡️ "Абдуллаев Шохрух" фермер хўжалиги томонидан 89 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия ва Қозоғистон давлатларига экспортга чиқарилди. 2-чорак якунига қадар хорижга 400 минг долларлик тарвуз экспорт қилиш режалаштирилган;

➡️"One export centre" МЧЖ томонидан Россияга ва Қозоғистон давлатларига январь-апрель ойларида жами 500 минг долларлик карам, кўкат, узум, пиёз, лавлаги ва гулкарам маҳсулотлари экспорт қилинди. 2-чорак якунига қадар хорижга 500 минг долларлик тарвуз экспорт қилиш режалаштирилган;

➡️ "Ҳайдар ўғли Пирмат" МЧЖ томонидан жами 26 минг  долларлик Россия ва Қозоғистон давлатларига пиёз, лавлаги, карам экспорт қилган. 2-чорак якунига қадар хорижга 500 минг долларлик тарвуз экспорт қилиш режалаштирилган.

Косон тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

29-04-2020 |
Фото галерея