Бугунги синовли кунларда Қашкадарё вилояти Ер ресурслари, Давлат кадастр бошкармаси ҳамда вилоят "Ермулккадастр" Давлат корхоналари томонидан Шаҳрисабз, Чироқчи, Яккабоғ ва Деҳқонобод туманларида истиқомат қилаётган  кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олинди ва яқиндан ёрдам берилди.

Ҳусусан, турмуш шароити оғир бўлган 20 та оилаларга бир ойлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши билан бир қаторда, камбағалликдан чиқариш мақсадида айримларига ҳар куни тухум берадиган 15 тадан товук берилган бўлса, айримларига совлик қўй, эчки ёки 5 тадан курка каби жонзот ва паррандалар топширилди.

Бу каби савобли ишлар қолган туманларда ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.

29-04-2020 |
Фото галерея