Хабар берилганидек, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раҳбарлари Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева Қашқадарёга ташриф буюришди.

Ташриф давомида  Қашқадарё вилояти ОAВ раҳбарлари, журналистлар ва машҳур блогерлар билан учрашув ўтказилди. Учрашув янгидан таъмирдан чиққан ва муносиб шароитлар яратилган “Журналистлар уйида” ўтказилди.

Самимий ва расмиятчиликдан ҳоли очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда журналист ва блогерлар билан соҳадаги ютуқлар, келгусидаги режалар ва муаммолар юзасидан суҳбатлашилди.

                                      Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

29-01-2021 |
Фото галерея