Қашқадарё вилояти Косон тумани вилоятда энг кўп давлатга ғалла топширадиган туман ҳисобланади. Бу йилги режа 62 минг 16 тонна этиб белгиланган.

Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев ОАВ ходимлари учун ташкил қилинган брифингда ғалла ўрим-йиғим мавсуми ҳақида ҳам маълумот берди.

Маълум бўлишича, 16 июнь ҳолатига кўра Косон туманида 42 минг 134 тонна (70 фоиз) ғалла ўрилиб, дон қабул қилиш масканларига топширилган. Туман белгилаб берилган режани узоғи билан 1 ҳафтада бажаради.

Маълумот учун, Косон туманида жорий йил 566 та фермер хўжалиги томонидан бошоқли дон экинлари экилган. 453 та хўжаликда ўрим ишлари бошланган. 206 нафар фермер режани бажарган.

Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

17-06-2020 |
Фото галерея