Ҳозирги кунда ҳар бир соҳа мутахассисларини етарли билим ва кўникма билан таъминлаш, кадрларни ўз ўрнига қўйиш, истиқболли кадрлар захирасини яратиш каби масалалар мамлакатимиз Президенти томонидан эътиборга олиниб, бошқа соҳалар каби кадрлар тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинмоқда. Кадрлар соҳасини ислоҳ қилишда кадрлар тизими ва таълим соҳасини айро тасаввур қилиб бўлмагани ҳолда юртимизда билимли, лидерлик қобилиятига эга юқори салоҳиятли етук кадрлар сонини ошириш мақсадида юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан таълим соҳасига катта эътибор қаратилиб келинмоқда; мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳалари ҳамда олий таълим тизимида катта ишлар амалга оширилди.  Мактабгача таълим муассасалари, Президент мактаблари, иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатларининг сони ортиши, олийгоҳларда таълим олиш истагини билдирган шижоатли ёшлар учун бакалавриат ва магистратура йўналишларига квоталарнинг кўпайтирилиши, сиртқи ва кечки таълим турларининг очилиши, кўплаб янги олийгоҳларнинг ташкил этилиши, чет эл олийгоҳлари филиалларининг очилиши, узоқ туманларда яшовчи фуқароларимиз учун баъзи олийгоҳларнинг вилоят филиаллари очилиши-буларнинг барчасидан кўзланган асосий мақсад келажакда юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган чуқур билимга эга, узоқни кўра олувчи ёшларни тарбиялаб боришдан иборатдир.   

Бундан ташқари, хорижий олийгоҳларда таълим олиш, амалиёт ўташ истагини билдирадиган иқтидорли ёшлар учун “Эл-юрт умиди” жамғармасининг ташкил этилиши, чет эл олийгоҳлари билан алмашинув дастурларининг сони ортиши ҳам келажакда юртимизнинг истиқболли кадрларга бўлган эҳтиёжини қондирадиган даражада билимли кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.

Кадрлар бошқаруви тизимидаги ислоҳотлар

Шу ўринда, таъкидлаб ўтишимиз жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5843-сон Фармони мамлакатимизда кадрлар сиёсатининг тубдан ислоҳ қилинишидаги катта бурилиш бўлди. Фармон ижросини таъминлаш мақсадида кадрлар бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш учун Президентимиз томонидан 2019 йил 3 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги”нинг ташкил этилиши ушбу соҳани ислоҳ қилишдаги муҳим қадам бўлди дея оламиз. Ушбу Агентлик фаолиятидан кўзланган асосий мақсад- бу мамлакатимизда кадрлар бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилиб, соҳалардаги кадрларга бўлган талаб ва таклифни ўрганган холда ушбу соҳаларни керакли ва сифатли кадрлар билан таъминлаш, кадрларни ўз ўрнига қўйиш ҳамда бунда коррупцияга йўл қўймаслик, кадрларни саралаб олиш ва ишга қабул қилишда энг холис ва шаффоф методлардан фойдаланиш, уларнинг билимларини замон талабларига мос равишда бойитиб бориш, уларни чет элда амалиёт ўташлари учун шароитлар яратган ҳолда юртимиз равнақига ҳисса қўша оладиган кадрлар сонини кўпайтириб бориш ҳамда узоқ йилларга мўлжалланган стратегик режалар орқали истиқболли кадрлар захирасини шакллантириб боришдан иборатдир. Шу аснода юртимиз кадрлар заҳирасини билимли, лидер мутахассислар билан таъминлаб, юртимизни ушбу кадрлар билими орқали ривожлантириб боришдир. 

Ривожланган мамлакатлар тажрибасига бир назар

Ривожланган давлатлар тажрибасига назар соладиган бўлсак, кўпчилигимизга маълумки, ушбу мамлакатларнинг юқори суръатлар билан ривожланишида ўша мамлакатдаги кадрлар билими ва салоҳияти муҳим рол ўйнаган. Шунинг учун, ушбу мамлакатларда кадрлар тизими ҳамда мутахассислар захирасини яратишдаги катта лойиҳаларни кўришимиз мумкин. Масалан, ривожланган давлатлар сирасига кирувчи Австралия тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак, ушбу давлатда  истиқболли кадрлар захирасини яратувчи ва кадрлар тизимини назорат қилиб борувчи ташкилот- Австралия Давлат хизмати комиссияси (Australian Public Service (APS) Commission) давлатни ишчи кучига бўлган талаб ва таклифга мувофиқ етарли кадрлар билан таъминлашда қуйидаги учта саволга жавоб бериш асносида кадрлар захирасини шакллантириб боради:

·      биз қаерга кетяпмиз? Бу - ташкилий ва бизнес нуқтаи назаридан келажакдаги талаблар қандай бўлишига қаратилган;

·      биз ҳозир қаердамиз? Бу - ҳозирги ишчи кучи ва кадрлар тизимига доир дастурларни билишдир;

·      биз келажакка қандай етиб борамиз? Бу савол орқали ҳозирги кундаги кадрлар тизимига оид бўшлиқлар (мутахассис етишмовчилиги) ва мақсаддан четга оғишлар ҳамда уларнинг келажакдаги кадрлар тизимига бўлган таъсирини ўрганади;

Шу орқали улар давлатдаги кадрлар тизимига доир камчиликларни ўрганган ҳолда истиқболли кадрлар захирасини яратиб борадилар.

Бундан ташқари, яна бир ривожланган мамлакатлардан бири Жанубий Корея ҳам давлат кадрлар тизимини доимий назорат қилиб боради. Бунда, Австралиядан фарқли ўлароқ, Жанубий Кореяда истиқболли кадрлар тизимини яратишда ҳар беш йилда бир марта марказий вазирликлар ва агентликлар томонидан ишчи кучи учун истиқболли режа тузиб олинади. Ушбу режани тузишда ҳар бир марказий вазирлик ва агентлик ҳозирги кундаги ишчи кучини таҳлил қилади. Бунда, айни дамдаги ишчи кучининг сони, иш билан таъминланганлиги, мутахассислиги бўйича фаолият олиб бориши, турли хил ўзгаришлар, инсон ресурсларини бошқаришдаги тажрибалар ва компетентлик ўрганилади.

Билимли ёшлар четда қолмайди

Бугунги глобаллашув ва жадал ривожланиш даврида ҳар бир давлат билимли ва салоҳиятли кадрларга эҳтиёж сезади. Шуни ҳисобга олиб, ҳозирда интилувчан ёшларларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб дастурлар ташкил этилди. Албатта, бундай ишонч ҳар бир ёшларни ўз устида ишлаб, билим олишга ундайди.

Ўзбекистонда истиқболли кадрлар захирасини яратиб, уни бойитиб бориш мақсадида юртбошимиз чет элда таълим олаётган, у ерда яшаб, ишлаётган ёшлар билан кўплаб учрашувлар ўтказдилар. Улар орасидан юртга қайтиб, билимларини эл-юрт равнақи йўлида ишлатиш истагини билдирган ёшларга шароитлар яратиб бердилар. Бу эса, албатта, нафақат кадрлар тизимини ривожлантиради, балки бошқа соҳаларнинг ҳам гуллаб-яшнашига туртки бўлади.

Ўйлайманки, юқоридагиларни ўқиган ҳар бир мамлакатимиз фуқароси Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги юртимиз кадрлар тизимини тубдан ислоҳ қилишда нақадар муҳимлигини тушуниб етишида бир кўмакчи бўлади.

Иккинчи босқичда кейинги беш йил мобайнидаги кадрлар тизимида рўй берадиган ўзгаришларни тахмин қилинади. Яъни, ишчи кучи сони ва ўрта ҳамда узоқ муддатли стратегиялар учун талаб этиладиган компетентлик даражаси таҳлил қилинади.

Учинчи босқичда ҳозирги кадрлар тизимидаги бўшлиқ (мутахассис етишмовчилиги) ва унинг келажакдаги таъсири ўрганилади. Агар бундай йирик бўшликлар аниқланса, улар таҳлил қилинади ва муқобил вариантлар кўриб чиқилиб, муаммолар ҳал қилинади.

Охирги босқичда кейинги беш йилда кадрлар тизимида рўй бериши мумкин бўлган мутахассис етишмовчилиги муаммосини сон ва компетентлик жиҳатидан тўғри баҳолаган ҳолда ҳал қилувчи стратегик режалар тузилади. Ишчи кучи учун яратилган истиқболли режада ҳамма жабҳа қамраб олинади. Яъни, соҳага жалб қилиш (танлов, мансабнинг оширилиши ва бошқа вазифага ўтказиш), ривожлантириш (таълим, хорижий мамлакатларда малака ошириш ва тренинглар) ҳамда иш билан таъминлаш (касбий ривожлантириш ва вакант лавозимлар ҳақида эълонлар бериб бориш) кабиларни ўз ичига олади.

Шу орқали Жанубий Корея давлатни етарли ва сифатли кадрлар билан таъминлаб боради.   

Кўриб турганингиздек, хорижий давлатлар кадрлар тизимига катта эътибор қаратгани боис ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий жиҳатдан ривожланиб бормоқда.

Азиза Саидова,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Қашқадарё филиали инспектори

12-08-2020 |
Фото галерея