Косон йўлидаги Қаршида қурилган заводдан бадбўй ҳид таралаётгани сабабли аҳоли азият чекаётгани такрор-такрор эълон қилинган ва ҳолат юзасидан вилоят ҳокими жойига бориб, жараённи тўлиқ ўз назоратига олишини ва 2-3 кунда ИИБ бошлиғи Ш.Сотволдиев билан бирга вазият тўлиқ бартараф этилишини маълум қилган эди.
 
Мазкур ҳолат бўйича қисқа фурсатларда амалий ишлар олиб борилди, аммо, зовурда сўа сиғими кўплиги сабабли кўп вақт сарфланишига олиб келди. Ушбу ҳолат тез кунларда бартараф этилади ва корхона канализация тармоғига тўлиқ уланиб, фаолиятини давом эттираверади.
09-10-2021 |
Фото галерея