Яккабоғлик саховатли тадбиркорлар ўзларининг таклиф ва ташаббуслари билан чиқишиб, Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда  фаолият кўрсата бошлаган   “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлашиб, жамғарма ҳисоб рақамига маблағ тушириш ишларини бошлаб юборганликлари таҳсинга сазовор.

Яккабоғлик олийҳимматли тадбиркорлар ва саховатпеша инсонлар томонидан жамғармага қисқа вақт ичида 136,831 миллион сўмлик маблағ ўтказилиб берилди.

Абдинаби Ғиясов бошчилигидаги “Кумуш куз файзи” МЧЖ томонидан 50 миллион сўм, Наргиза Саломова бошчилигидаги “Ситора имкон плюс” нодавлат таълим муассаси томонидан 10 миллион  сўм, Давлат Эштухтаров бошчилигидаги “Яккабоғ Шаробсавдо”  савдо корхонаси томонидан 10 миллион сўм, Мирмумин Ёров бошчилигидаги “Гален” хусусий савдо фирмасидан 10 миллион сўм, “Агробанк” Яккабоғ филиали жамоаси 21 миллион сўм, “Қишлоққурилишбанк” вилоят жамоаси  20 миллион сўм,  “Агротехсервис” МЧЖ жамоаси 2 миллион сўм, Дон қабул қилиш корхонаси 8 миллион сўм, “Мохидил камолот люкс” корхонаси   500 минг сўм, “Қизилчорва машъали” корхонаси 100 минг сўм,  туман ҳокимлиги 4.2 миллион сўм ҳамда фуқаро Каримов Файзулла 1,0 миллион сўм маблағ туширганлар.

Албатта, яккабоғлик саховатқалб эгалари бўлган тадбиркорларимиз томонидан муборак Рамазон кунларида қилинаётган хайрия ёрдамлари ҳали давом этмоқда.

Хайрия қилган тадбиркорларимиз ва меҳнат жамоаларига туман ҳокимлиги халқимизнинг фидойи фарзандлари сифатида барчаларига чуқур миннатдорчилик билдиради.

Яккабоғ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

29-04-2020 |
Фото галерея