Бугун инсоният учун синов деб аталаётган касаллик катта-ю кичикни бирдек ташвишга солаётгани рост. Ҳар куни касалланганлар сони ошиб бораётган бир пайтда биз бу офатни олдини олишга тайёрмизми?

Қарши шаҳрида ўтказилган тадбир орқали ана шу саволларга жавоб топгандек бўлдик. Вилоят ҳокимининг чора тадбирлар режасига мувофиқ аҳоли яшаш манзиллари, кўчалар, бозорлар ва кўп қаватли уйлар атрофи ва йўлакларини дизенфикциялаш мақсадида ҳар бири 5 тадан пуркагич апаратлари билан таъминланган 62 та маҳсус гуруҳлар ташкил қилинди. Дизенфикция ишлари учун 3 тонна хлор, 700 дона маҳсус ҳимоя кийимлари, 310 та пуркагичлар ва 40 дона кичик сув идишлари тўпланди. Вилоят ҳудудидаги умумий овқатланиш нуқталари кафе, бар ва тўйхоналарнинг фаолиятини тўхташишни назорат қилиш ва тезроқ қонуний чораларни кўриш мақсадида, вилоят санитария назорати инспекция тасарруфига 20 дона Дамаслар ажратилди. Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 441 та озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиеник воситалар тайёрланди ва эртадан бошлаб улар ҳарбийлар томонидан тарқатиб чиқилади. Зарур истеъмол маҳсулотлари нарҳи ошиб кетишини олдини олиш мақсадида кўрилаётган чора тадбирлар атрофлича тушунтирилди.

Тадбирда иштирок этар эканман бир нарсани ҳар биримиз соғлигимизни асрашга бепарво бўлмаслигимиз лозимлигини англадим. Зеро бугунги куннинг асосий талабини бажариш яъни ўз уйимизда ўтиришимиз билан кўплаб ҳавфнинг олдини олган бўламиз. Бир кишининг бепарволиги ўз оиласи ва яқинлари учун жуда қимматга тушиши мумкин. Ўзингизни, оилангизни ва яқинларингизни асранг азиз юртдошлар. Уйда қолайлик, Биз учун улар ишлайди.

Усмон  Нусуров

31-03-2020 |
Фото галерея