Жорий йилнинг 20-30 январь кунлари бокс бўйича 22 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Бу мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган қашқадарёлик Азизбек Тожиев ҳам (-71 кг) вазн тоифасида муносиб иштирок этиб, финалгача етиб борди ва олтин медаль учун қийин кечган шиддатли жангда қирғизистонлик рақибини мағлуб этган ҳолда шохсупанинг энг юқорисидан жой олди.
 
 
Шу боисдан, вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва бир гуруҳ раҳбарлар чемпион ҳамда унинг устозини табриклаган ҳолда вилоят ҳокимлиги томонидан пул мукофотлари билан рағбатлантирилди ва вояга етказган ота-оналарига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди. Шунингдек, ёш ва иқтидорли чарм қўлқоп устаси билан мулоқот қилган вилоят ҳокими спортчининг олимпиада ва жаҳон чемпионлари бўлишига тилак билдирди.
 
03-02-2022 |
Фото галерея