Кеча, яъни 6 апрель куни Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва унинг бўлимлари қошида ташкил этилган «Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази»лари томонидан ҳомий ташкилот ва саховатпеша фуқароларимиз томонидан келтирилган озиқ овқат маҳсулотлари (6 535 кг ун, 2 548 кг макарон, 10 кг мош, 2 690 кг гуруч, 2 604 кг шакар, 96 кг чой, 2 084 литр ёғ), қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (4 218 кг картошка, 494 кг сабзи, шолғом, 2 215 кг пиёз), гўшт ва сут маҳсулотлари (315 кг гўшт, 75 кг товуқ, 171 қути (5 130 дона) тухум), тиббий гигиена маҳсулотлари (3 720 дона тиббиёт ниқоби ва қўлқоп, 26 дона совун), шунингдек, 55 кг ширинликлар) 111 млн 911 минг сўмлик маҳсулотлар 881 нафар (337 нафар кам таъминланган, 190 нафар ногиронлиги бўлган, 152 нафар боқувчисини йўқотган, 80 нафар якка ёлғиз кекса, 20 нафар карантинга олинган ва 120 нафар бошқа)ига етказиб берилди.

Марказларга келтирилаётган маҳсулотлар мутахассислар томонидан белгиланган тартибда-санитария гигиена талаблари асосида қабул қилиниб, ҳарбийлар кўмагида 75 та тўлиқ санитар ишловдан ўтган махсус транспорт воситаларида хонадонларга етказилмоқда.

Эътиборлиси, хайрли ишда 210 нафар волонтёр ёшлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

07-04-2020 |
Фото галерея