Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлди.

Тантанали тадбирда сўз олган вилоят раҳбари Зойир Мирзаев глобал пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлаётган 497 нафар воҳаликлар мазкур кўкрак нишони билан мукофотланиши катта воқеа эканини таъкидлади.

- Мана шундай мураккаб ва таҳликали вазиятда олижаноб халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар соҳиби эканини яна бир бор амалда намоён этди ва бу бирдамлик Президентимиз эътиборларидан четда қолмади, - деди Зойир Мирзаев.

Вилоят ҳокимидан “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини қабул қилиб олган бир гуруҳ тақдирланганлар давлат томонидан кўрсатилган бу каби эътибордан беҳад хурсандлигини билдиришди.

29-09-2020 |
Фото галерея