Мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил сиёсат натижасида фуқароларнинг муаммолари ижобий ечим топмоқда, маҳаллалар, қишлоқлар, кўчалар кўркам қиёфа касб этиб, кундан-кунга обод бўлмоқда.

Биргина Қарши шаҳридаги Арал маҳалласига тез фурсатда 1052 метр асфальт йўл ётқизилиб, 1,5 км. йўл таъмирланди. 1 та янги трансформатор, 6 та симёғоч ўрнатилиб, симлар тортилди. Ушбу амалга оширилган ишлар учун маҳаллий бюджетдан жами 1 млд. 66 млн. сўмлик маблағ ажратилди. Шу куни 2334 нафар аҳоли истиқомат қиладиган мазкур маҳаллада байрамона тадбир ташкил этилди. Ушбу ишларни маҳалла аҳлига тантанали топшириш маросимида вилоят ҳокими Зафар Рузиев  ва жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

– Маҳаллалар, қишлоқлар, кўчалар кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўркам қиёфа касб этмоқда. Шу жумладан, бизнинг маҳаллада ҳам ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.Бундан икки хафта олдин  вилоят ҳокими бизнинг маҳалламизга ташриф буюриб, кексалар, маҳалла фаоллари билан мулоқот ўтказган эдилар. Мулоқот жараёнида маҳалладаги 3 та кўчанинг йўллари таъмирталаблиги, трансформатор ва симёғочларга эхтиёж борлиги ҳақида фаоллар томонидан вилоят ҳокимига мурожаат қилинган эди.-дейди Арал маҳалласида яшовчи фуқаро Муйиддин Жўраев. Икки хафта давомида маҳалламизда 1052 метр  асфальт йўл ётқизилиб, 1,5 км.  йўл таъмирланди. 1 та янги трансформатор, 6 та симёғоч ўрнатилиб, симлар тортилди. Бу эзгу ишлардан маҳалладошларимиз хурсанд.

Вилоят санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилиб, кекса фахрий онахонларга совғалар улашилди.

Дарҳақиқат, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ва унинг манфаатлари устуворлигини таъминлашга хизмат қилиши билан бир қаторда аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашда ҳам муҳим омил бўлмоқда. 

 

Суратларни Мурод Комилов олган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

22-07-2019 |
Фото галерея