Тарихдан маълумки, буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур ўз сипоҳийларини доимий жанговар шайлигини ошириш баробарида уларни руҳиятини кўтаринкиликни таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратганлар. ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўз профессионал салоҳиятини Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш юртимиз тинчлигини таъминлашни қўллашга ўз кучларини аямай келмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўрсатилаётган имконият ва шарт-шароитлар ҳар қачонгиданда Қуролли Кучларимизнинг  жанговар сафларида мард, жасур ва садоқатли ўғлонларнинг сафини кенгайтириб, сарҳадларимиз дахлсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашда қулай имкониятларни юзага келтирмоқда.

Бугун Қашқадарё вилояти  ҳокимлиги томонидан  вилоятдаги  ДХХ Чегара қўшинларига қарашли  ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига вилоят ҳокими ташаббуси билан велосипедлар тақдим қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза  қилувчи органлар фаолияти , ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳ раҳбари Илҳом Арслонов иштирок этди .

                                                              Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

                                                              Суратларни Мурод  Комилов олган.

01-08-2019 |
Фото галерея