Маълумки, йўл транспорт ҳодисалари ҳайдовчи ёки пиёдаларнинг ҳушёрликни йўқотиши, йўл қоидаларига амал қилмаслиги натижасида содир бўлиб, оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Сўнгги вақтларда ҳарбий хизматчилар иштирокида ҳам бундай ҳолатлар кузатилаяпти.

Шундан келиб чиққан ҳолда, тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан ҳарбий қисм ва муассасаларда йўл ҳаракати интизомини шакллантириш бўйича тизимли равишда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Яқинда ана шундай тадбирлардан бири Муборак туманидаги ҳарбий қисмда ҳам бўлиб ўтди.

Унда тадбир қатнашчиларига ҳарбий хизматчилар иштирокида  содир этилаётган йўл транспорт ҳодисалари, уларнинг оқибатлари ҳақида маълумот берилди. Мутахассислар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлар, уларнинг ўзига хос жиҳатлари тушунтирилди.

- Бугун йўлларда қатновнинг ошиб бораётгани ҳаракат иштирокчиларидан  янада эҳтиёткорликни талаб этади, - дейди ИИБ ИҲХБ ходими сержант М.Қулбулов. - Шундан келиб чиққан ҳолда йўл ҳаракати қоидалари ҳам доимий равишда янгиланиб, такомиллаштирилиб борилмоқда.

Тадбир савол-жавобларга  бой бўлди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 qashqadaryogz.uz маълумотлари асосида

29-03-2019 |
Фото галерея