Қашқадарё салоҳияти юксак вилоят. Ҳудуддаги мавжуд бой ер усти ва ер ости бойликларидан самарали фойдаланиш - истиқболли лойиҳаларга йўл бошламоқда. Хорижлик инвесторлар билан олиб борилаётган ҳамкорлик алоқалари вилоят тадбиркорлари учун қатор имконият ва имтиёзлар яратмоқда. Маълумотларга қараганда 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятга 140 дан ортиқ инвесторлар ташриф буюрган ва улар билан самарали келишувларга эришилди.

Жорий йилнинг 4 август санасида Миср давлатининг бир қатор нуфузли компаниялари раҳбарларидан иборат делегация Қашқадарёга ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов бошчилигидаги 14 кишидан иборат мазкур делегация аъзолари дастлаб маҳаллий тадбиркорлар билан учрашди. Музокаралар давомида вилоятда фармацевтика, саноат, хизмат кўрсатиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳаларда инвестициявий лойиҳаларни тадбиқ этиш борасида фикрлашилди.

Бугун делегация аъзолари Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган "Дори Дармон" ДУК бўлиб,  Миср давлатинниг "One World Pharma" компанияси билан биргаликда "One world Kashdarya” қўшма корхонасини ташкил этиш юзасидан келишувлар олиб боришяпти. Айтиш керак, ушбу лойиҳа доирасида гепатит С касаллигини олдини олиш ва қарши курашиш учун дори воситалари ишлаб чиқарилади. Биринчи босқичда қиймати 5,0 млн долларлик маблағ сарф этилса, шундан 3,5 млн  доллари хорижий инвестиция жалб этиш эвазига амалга оширилади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

05-08-2019 |
Фото галерея