Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар юзасидан изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган Қашқадарё вилоятига оид мақолалар кўплаб муҳокамалар, мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда. Айниқса, бир-бирини такрорлайдиган мавзуларда қилинаётган чиқишлар ортида нималар яширилгани ҳам бизни таажжубга солмоқда.

Талқинларда ва муносабат билдиришда шахс ва ташкилот шаънига хос бўлмаган нохолис ва асосга эга бўлмаган сўзлар айтилаётганини инобатга олиб, ижтимоий тармоқларда фикр билдиришнинг ҳам ўз қоидалари борлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Шунингдек, шаҳар ва қишлоқларимизни обод этиш мақсадида бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда ва хатоликларга ҳам йўл қўйилгани алоҳида эътироф этилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг ўзи ҳам журналист Каримберди Тўрамуродга берган эксклюзив интервьюсида маълум қилган. https://daryo.uz/k/2019/07/30/qashqadaryo-viloyati-hokimi-yakkabogdagi-vaziyatga-izoh-berdi-video-2/

Қашқадарё вилоят ҳокимининг вилоят аҳлига қилган мурожатига келадиган бўлсак, мурожаат шакли ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда бўлишини хисобга олсак, вилоят ҳокимининг видео мурожаат йўллаши ҳар томонлама қўлайлиги билан ажралиб туради. Ушбу видео мурожаатни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиши натижасида вилоят, балки, Республикамиз аҳли ҳам кузатиб борди.

Яккабоғ туман ҳокими ўринбосарига ўт қуйиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомовнинг фарзанди Шарофиддин Даминов билан юқоридаги масалага ойдинлик киритиш мақсадида телефон орқали алоқага чиққанимизда қуйидагиларни маълум қилди: "Ижтимоий тармоқларда "Ҳоким ўринбосарига бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркорнинг яқинлари ичкарига киритилмади", дея айтилиши асоссиздир. Биз вилоят ҳокими билан бир неча бор учрашиб, фаолиятимизга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этганмиз. https://kun.uz/news/2019/07/27/qashqadaryo-hokimi-yakkabogga-keldi-tadbirkorning-dokoni-buzilmaydigan-moddiy-zarar-qoplanadigan-boldi Кундалик ишлар билан бандлигим сабабли мен ва  оила аъзоларимиз ўша куни ўз хохишимиз билан мулоқотга бормаганмиз. Кейинчалик мурожаатни ТВ ва ижтимоий тармоқлар орқали томоша қилдим. Бу масалада ҳеч қандай эътирозимиз йўқ."

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, вилоят ҳокими бошчилигида барча ташкилот раҳбарлари ва масъуллар халқ дарди ва ташвишини бартараф этишга масъул эканлигимизни маълум қиламиз, шунингдек, ахборотларни тарқатишда ҳаққонийлик, холислик қоидаларига риоя этилишини тавсия этамиз.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

08-08-2019 |
Фото галерея