Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус - 2019” кўрик-танловининг Қашқадарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Халқ сайли сифатида ташкил этилган кўрик-танловнинг вилоят босқичида 15 та туман ва шаҳар босқичларида энг яхши дея эътироф этилган ҳунарманд, фермер ва тадбиркорлар ўз йўналишларидаги янгиликлар, ўзгаришларни намойиш этишди.

Кўрик-танловда “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери” ва “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” каби асосий номинациялар ҳамда ўнга яқин рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди ва диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

                                                                                      Суратларни Мурод Комилов олган.

                                                                                      Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

 

10-06-2019 |
Фото галерея