Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича долзарб вазифалар белгиланди.

Шунга мувофиқ, таълим муассасаларида китоб фондини бойитишга кўмаклашиш мақсадида вилоят буйлаб бошқарма ва ташкилот раҳбарлари таҳсил олган мактабларга бадиий адабиётлар тақдим қилишмоқда.

        Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бекзод Жўраев Қарши шаҳридаги ўзи таҳсил олган 31-мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилди.

Бошқарма бошлиғи  мактабга ташрифи давомида таълим муассасаси меҳнат жамоаси ва ўқувчилар билан китобнинг инсон шахси ва маънавияти шаклланишидаги аҳамияти хусусида бевосита мулоқот ҳам ўтказди.

                                                      Суратларни Мурод Комилов олган

 

04-04-2019 |
Фото галерея