9 июль куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида давлатга 61 минг тонна ғалла топширган фермер хўжаликлари учун ташкил этилган ҳосил байрамида 65–70 центнердан юқори ҳосилдорликка эришган 10 нафар фермерга Президент совғаси — автомобиллар топширилди.

 

Жорий йил Қашқадарё вилояти миришкорлари давлатга 500 минг тонна ғалла топшириб, режани ортиғи билан бажарди. Мазкур режанинг 61 минг тоннаси Миришкор тумани фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади.

Байрам дастурхонидан сўнг, кечки соат 19:00 да тумандаги марказий стадионда 20 минг киши иштирок этган байрам кечаси ташкил этилди. Оқшомда пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар чиқиши миришкорликлар қувончига қувонч қўшди.

Байрам оқшомида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, вилоят прокурори Ботир Юсупов, ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбоев ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

                                                               Суратларни Мурод Комилов олган.

                                                           Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

10-07-2019 |
Фото галерея