Жорий йил 24 июль куни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзаков, вилоят ҳокими Зафар Рузиев иштирокида экспорт прогнози ижроси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда экспорт прогнози юзасидан вилоятдаги кўрсатгичлар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

2019 йил январь-июнь ойларида Қашқадарё вилояти умумий ташқи савдо айланмаси 403,5 млн. долларни, шундан экспорт – 185,6 млн. долларни ва импорт 217,9 млн. долларни ташкил этди. Қашқадарё вилояти ҳудудий корхоналарига 2019 йил учун 80,9 млн.доллар, шундан 14,7 млн. доллар саноат маҳсулотлари, 66,2 млн. доллар мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича экспорт прогнози белгиланган.

Йиллик экспорт прогнозини 30 фоизга ортиғи билан бажариш учун 105,2 млн. долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш лозим бўлади.

Йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков қуйидаги фикр – мулоҳазаларини билдирди:

Биринчидан, 2019 йилда тузилган умумий қиймати 120 млн. долларга тенг 39 та шартномалар ижросини таъминлаш чораларини кўришимиз зарур. Мазкур шартномалар доирасида 42,8 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилиб, 31,8 млн. доллар миқдорида валюта тушуми таъминланган;

Иккинчидан, ғалладан бўшаган 38 минг гектар майдонларга экспортбоп такрорий экинларни тўлиқ экиб тугатиш, сифатли қилиб етиштириш ва сақлаш чораларини кўришимиз муҳим аҳамиятга эга;

Учинчидан, 2018-2019 йилларда ишга туширилган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 16 та лойиҳани тўлиқ экспортга жалб қилиш чораларини кўриш ва 15 млн. доллар миқдоридаги экспорт ҳажмларига эришиш зарур;

Тўртинчидан, ҳудудда ташкил этилган экспорт штаби фаолиятини янада жонлантирган ҳолда экспортёр корхоналарнинг кунлик фаолияти давомида юзага келадиган муаммоли масалаларни бартараф этиб бориш, юқори даражада ҳал бўладиган масалаларни тегишли органларга, шу жумладан республика экспорт штабига кўтариб чиққан ҳолда ижобий бартараф этиш чораларини кўриш лозим.

                                              Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

25-07-2019 |
Фото галерея