Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида дзюдо бўйича 1999-2000-йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 398 нафар (97 нафари қизлар) спортчи иштирок этди.

Уч кун давом этган мусобақада қизлар ва ўғил болалар 3 та вазн тоифасида татамига чиқишди. Ўғил болалар ўртасида кечган басларда Дилшодбек Йўлдошев (66 кг), Жалолиддин Қурбонмуродов (81 кг) вилоятимиз шаънини ҳимоя қилишди. Соврин учун курашган дзюдочи қизлар орасида вилоятимиз вакиллари Фарангиз Холмуродова (63 кг), Филура Эргашева (70 кг) ҳам бор. Улар ўз вазн тоифасида тенгсиз эканликларини намойиш этишди ва Ўзбекистон чемпиони бўлишди.

СОЖИДА

26-03-2019 |
Фото галерея