Жорий йилнинг 30 июль куни Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов номли вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ёшлар медиа маркази” ҳамда “Менинг юртим” телеканали ҳамкорлигида ўтказилган “Юлдузча” ва “Мен юлдузман” телевизион вокал шоуларининг илк саралаш босқичи ғолиблари эълон қилинди.

Маълумот ўрнида, “Юлдузча” телевизион шоусида 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 52 нафар иқтидорли ўғил-қизлар, “Мен юлдузман” телевизион шоусида эса, 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган 47 нафар  истеъдодли йигит-қизлар анъанавий, академик ҳамда эстрада ижрочилиги йўналишларида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишган эди.

Кастингдан вилоятимиздан 10 нафар иқтидорли ёшлар саралаб олинди ва уларга жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган кейинги босқичга йўлланма берилди.

Воҳадошларимизга кейинги босқичда ҳам омадлар ёр бўлсин!

Қуйида ушбу кастинг ғолиблари билан танишишингиз мумкин:

 

Қашқадарё вилоят ҳокими ахборот хизмати.

16-08-2019 |
Фото галерея