Жорий йилнинг апрель ойи охири ва май ойининг бошларида Китоб тумани “Кухсор” МФЙга қарашли Деновбола қишлоғининг шаҳар маркази билан боғловчи ички йўл “Паландара–Жавуз–Деновбола” автомобиль йўлининг 39 км.да Деновбола йўналиши бўйича йўлнинг чап томонида Жиннидарё ўзанининг чап қирғоғида “Отбоқар” сойининг бошланиш қисмидан узунлиги 300 метр, эни 60 метр, узулиш чуқурлиги 14 метр тахминий 252 минг м3 ҳажмга тенг бўлган иккиламчи оқувчи кўчки ҳосил бўлган. Натижада Деновбола қишлоғининг шаҳар маркази билан боғловчи автомобиль йўлининг 50 метр қисмини кўчки массаси қоплаб қолган. Шу муносабат билан кўчки массаси қоплаб қолган йўлда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тегишли хизматлар билан ҳамкорликда махсус техникалар билан бугунги кунда 80 метр қўшимча айланма йўл қуриш ишлари давом эттирилди (ҳозирги кунда жами 3000 метр, режа бўйича ҳам 3000 метр) ҳамда (йўлни очиш учун 300 м3 тупроқ ) ишлари тўлиқ бажарилди. Фақатгина очилган йўлларда ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда. 

Ушбу айланма йўл қуриш тадбирларини амалга оширишда Жорий йилнинг 31 май куни ҳолатида, вилоят ФВБ бошлиғининг ўринбосари 9 нафар қутқарувчи ва 2 та техника, вилоят ФВБ ЁХБдан 4 нафар ходим,  Шаҳрисабз кўчкини кузатиш станциясидан 2 та техника  3 нафар, Автомобиль йўллардан мунтазам фойдаланиш бошқармасидан 1 та эксковатор, 6 нафар, “Оқсув” ирригация тизимлари бўлимидан 1 та эксковатор 2 нафар, “Хисор геология” УКдан 1 та бульдозер 3 нафар ва Ўрмон хўжалигидан 1 та ёқилғи ташиш техникаси 3 нафар ҳамда Жовуз, Мотмон, Деновбола, Аспидухтар ва Шут қишлоқларидан  160 га яқин маҳаллий аҳоли жами 200 киши ва  8 та техника жалб этилган.

                            Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар  бошқармаси

 

01-06-2019 |
Фото галерея