Жорий йилнинг 6 июль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган истироҳат боғларида, дам олиш майдонларида аҳоли вакиллари, ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида вилоятда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, Олимпия турларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни Олимпия спорт турларига жалб этиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида, “Халқаро олимпия куни”га бағишлаб эрта тонгдан эрталабки баданатарбия машғулотлари ўтказилди.

Шунингдек, вилоятимизнинг барча туман (шаҳар)ларида бўлгани каби Қарши шаҳрида ҳам “Халқаро олимпия куни”га бағишлаб спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, шахмат-шашка, стол тенниси ҳамда енгил атлетика турлари бўйича “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақалари эрталаб соат 08:00 дан 08 минут 08 секунд ўтганда юқори кайфиятда старт олди. Мазкур “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақаларида 90000 (шундан 32000 нафари қизлар) нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди ва спортда ҳам ўз омадларини синовдан ўтказишди.

Шундан сўнг “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” соғломлаштириш спорт мажмуаси стадионида кечки соат 19:00 дан 07 минут 07 секунд ўтганда халқимиз севган санаткорлар иштирокида гала концерт дастури бошланди ва мусобақа ғолиб совриндорлари вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

           Суратларни Мурод Комилов олган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

07-07-2019 |
Фото галерея