9 апрель – Амир Темур таваллуд топган кун

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги ул зот туғилган манзил – Шаҳрисабзда ҳам кенг нишонланди. Эрта тонгдан шаҳар марказидаги Амир Темур хиёбони давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, олим ва тадқиқотчилар, кекса-нуронийлар ва ёшлар билан гавжум бўлди.

 

Улар Соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишиб, улуғ саркардага ўзларининг чексиз ҳурмат-эҳтиромларини изҳор этдилар.

Буюк саркарда таваллуди куни муносабати билан  жойларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 "qashqadaryogz.uz" маълумотлари асосида

10-04-2019 |
Фото галерея