Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали томонидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши билан ҳамкорликда футбол мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада саломатлик посбонларидан ташкил топган жамоалар нафақат тиббиёт, балки футбол борасида ҳам юқори маҳоратга эга эканлигини намойиш қилишди. Энг кучли жамоалар сараланиб, ҳал қилувчи босқичларга қадар етиб келишди.

“Авиценна”, “Нейрон”, “Корона Мартиз” ва “Эмерженс” жамоалари ўртасида кечган ярим финал баҳсларида “Авиценна” ва  “Корона Мартиз” жамоалари ғолибликни қўлга киритиб, финалда ўзаро куч синашди. Бу учрашувда “Авиценна” жамоаси ғалаба қозонди ва мусобақанинг бош совринига эга бўлди.

Ғолиб ва совриндор жамоаларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

qashqadaryogz.uz маълумотлари асосида

04-04-2019 |
Фото галерея