Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан қутлуғ Рамазон ҳайити  муносабати   билан Қарши шаҳридаги "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйида  байрам тадбири ташкил этилди.

             

 

 

 

Шу муносабат билан ташкил этилган  тадбирда интернат уйи тарбияланувчилари, ходимлари, соғлиқни сақлаш тизими ҳамда ҳомий ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, имконияти чекланган шахсларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами манфаатларини таъминлаш доимий эътиборда эканини таъкидлади.

Тадбир санъаткорлар иштирокидаги концерт билан янада файзли тус олди, интернат тарбияланувчиларига ҳомийларнинг байрам совғалари топширилди.

                                                                                                              Суратларни Мурод Комилов олган.

                                                                                         Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

06-06-2019 |
Фото галерея