Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 14 мартдаги “Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳани янги тараққиёт босқичига кўтариш учун мустаҳкам замин ҳозирлади.

Қарорда қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар ва қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари берилди. Шунингдек, мазкур ҳужжатда  қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш ва экспорт кўламини ошириш, қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш, яйловлар сифатини яхшилаш, узоқ чўл ҳудудларида қоракўл қўйларини суғориш иншоотларини таъмирлаш ва янгиларини қуриш бўйича қатор чора-тадбарлар амалга оширилиши белгиланди.

Қарор ижроси доирасида воҳамизда ҳам 86 та шахтали ҳамда тик қудуқларни қуриш, мавжуд 204 та ана шундай иншоотларни таъмирлаш бўйича иш олиб борилмоқда. Шунингдек, жорий йилда Муборак туманида қоракўл терини қайта ишлашга ихтисослаштирилган янги корхона қуриш режалаштирилган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Суратларда: Миришкор туманидаги

“Ўзбекистон” масъулияти чекланган жамияти

қоракўлчилик хўжалиги фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар

qashqadaryogz.uz маълумотлари асосида

04-04-2019 |
Фото галерея